Используйте приложение APKPure
Историческую версию Мукошафат-ул қулуб можно получить на Android
Имом Ғаззолийнинг Мукошафат-ул қулуб китоби. Кирилча ва лотинча ёзувларида.
Ислом Шарқининг буюк олими Абу Ҳомид Ғаззолий (1058-1111)нинг «Мукошафат-ул-қулуб» асари мана неча асрлардан буён инсоният учун зиё манбаи бўлиб хизмат қилиб келмоқда, изтироб ва ҳузурсизликлар ичида қийналиб яшаётган шахсларга, жамиятларга ва халқларга хотиржамлик хамда саодат йўлларини кўрсатмоқда. Жамият таназзулига сабаб бўладиган қусурлар, кибру ҳаво, риё, шуҳратпарастлик, ҳасад, золимлик, адолатсизлик каби ғайриинсоний феъл ва туйғулардир. Қайси бир жамиятда шундай ёмон феълли одамлар кўп бўлса, ўша жамият инқирозга юз тутади. Хўш, одамлар табиатидаги бундай қусурларни тузатиш мумкинми? Ана шундай дардларни даволаш йўлларини кўрсатиб берган буюк олим Ғаззолий бу хасталикларнинг ташхисини қўйган. Бу иллатлар уя қурадиган жой «инсон руҳи», «инсон қалби» бўлгани учун асарни «Мукошафат-ул қулуб» деб номлаган.
«Мукошафа» деган арабча сўз бизда «кўринмайдиган нарсаларни очиш», «кашф этиш» маъносини билдиради, яъни инсоннинг ўзи учун тушунарсиз бўлган ҳодисани инкишоф йўли билан билиб олиши деганидир. Аллоҳнинг зот ва сифатларини, бошқа илоҳий сирларни англаб етиш деган маъноси ҳам бор бу сўзнинг. Китобнинг номини кенг маънода «қалбларни босиб ётган ғайриинсоний феъл ва туйғуларнинг кашфи» деса ҳам бўлади.
Агар жамиятда шафқатсизлик ўрнини марҳамат, кибру ҳаво ўрнини одоб-тавозе, риё ўрнини ихлос, ҳақсизлик ўрнини адолат эгалласа, бундай жамиятда бахт-саодат қарор топади.
Last updated on 16/11/2024
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Загрузил
Gabe Fiddler
Требуемая версия Android
Android 6.0+
Категория
Жаловаться
Мукошафат-ул қулуб
1.3 by Kitoblar karvoni
16/11/2024