Используйте приложение APKPure
Историческую версию Саодат асри қиссалари можно получить на Android
Саодат асри қиссалари 1-2-3-4 китоблар тўплами
Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни танитиш ниятида хозирлаганим ушбу олти жилдлик китобнинг ўзбек тилига ўгирилгани мени ғоят бахтиёр қилди.
Аллоҳ яратган энг қимматли инсон Удир. Ҳар сўзига эргашиладиган, ҳар ишидан ўрнак олинадиган инсон Удир. Эртага Улуғ Мавлоимиз хузурида ҳисоб берарканмиз, бизларни у зот келтирган китобга кўра ва у кишининг суннатларига уйғун тарзда қилган амалларимиз, у инсон сийратларига мувофиқ ҳолда яшаганимиз қутқаради. Чунки у зот бизга Аллоҳ рози бўлган динни ва яшаш тарзини ўргатгандирлар.
Инсонлар орасида танилиши энг лузумли бўлганлар пайғамбарлардир. Пайғамбарлар орасида энг кўп машҳур ва танилиши мажбурий бўлгани эса, бизнинг пайғамбаримиз Муҳаммад ал-Аминдир (с.а.в.). Аммо бизнинг вазифамиз фақат таниш эмас, ҳаётимизни у кишининг ҳаётларига қиёслаб қусурларимизни тузатиш, яхшилик, тўғрилик, гўзаллик сари ҳар куни яна бир одим отишдир.
У зотнинг кечиримлиликлари, сабрлари, хушкўринишлари ва одамлар билан хушмуомалалари... бизга янги-янги уфқлар очиши лозим; душманлари ҳам қусур тополмаган ва «ал-Амин» (ишончли инсон) номини берган бу буюк инсоннинг фазилатларидан бизда ҳам бир чимдим гўзалликлар бўлиши керак.
У зотни танигандан кейин ташланадиган иккинчи одим бошқаларга ҳам танитмакдир. Аммо бу иш ғоят шарафли, шараф бўлгани қадар оғир бир вазифадир. Чунки пайғамбарни танитаётганида: «Менинг пайғамбарим кечиримли эдилар, сабрли эдилар, хушмуомала эдилар...» деган одамга тингловчилар: «У ҳолда, домлам, ўзингиз нега кечиримли эмассиз, хушмуомала эмассиз?..» деб қолмасликлари керак. «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) пок-покиза эдилар, покизаликни ва покиза бўлганларни севардилар», дея жаноби Расулуллоҳни танитишга чиққан бир инсоннинг кийими, бадани ва кўнгли покиза бўлмаса, у инсон пайрамбарини танита олмайди.
Пайғамбар (с.а.в.) жанобимизни ва у зот келтирган аҳкомни (ҳукмларни) яхши ўрганишдан келадиган бир фойда шуки, Ислом оламининг орқада қолиш сабабларини англаш йўллари очилади. Чунки Улуғ Аллоҳнинг ва севгили Пайғамбарининг аҳкомлари ила амал қилиш инсонларни ва миллатларни энг тўғри, энг соғлом ва энг мукаммал ҳаётда яшашга ўтказади. Бизнинг бугун дунё харитасида маълум бир мавқе эгалламай турганимиз ва, асосан, орқа сафлардан жой олганимиз сабаби Жаноби Расулуллоҳни (с.а.в.) ва у киши келтирган ахкомни яхши танимаслигимиз ва таниш йўлида харакат қилмаётганимиздир.
Узоқ йиллар давомида оғир босқи остида нафақат динни, балки ўзининг менлигини ҳам унутаёзган ўзбек халқининг янгидан уйғониш ичида эканини кўриб турибмизки, бу нарса бизни бахтиёр этади. Қолаверса, Севгили Пайғамбаримизни ҳам бизнинг китобларимиздан таниётганлари биз учун буюк бир саодатдир ва бу саодатни дунёнинг моддий қийматлари ила ўлчаб бўлмайди.
Ўзбекистон менинг боболарим келган юртдир. Аждодларимиз у ерда туғлишган, ўша ерда яшашган, Онадўлига маданиятни ўша ёқдан келтиришган. Улар яшаган у гўзал ўлкага бориш ва улар нафас олган ҳаводан нафас олиш хозирча бизга насиб бўлмади. Аммо, ҳеч бўлмаса, китобларимиз борибди, ўқиляпти экан, у тилларга ўгирилибди. Бу жихатдан ўзимни бахтиёр бир инсон хисоблайман.
Китобимни ўзбек тилига ўгирганларга ташаккур этаман, ўқиганлардан дуо умид қилиб қоламан.
Загрузил
Lavender Pan
Требуемая версия Android
Android 4.0+
Категория
Используйте приложение APKPure
Историческую версию Саодат асри қиссалари можно получить на Android
Используйте приложение APKPure
Историческую версию Саодат асри қиссалари можно получить на Android