Используйте приложение APKPure
Историческую версию Минг бир фатво можно получить на Android
Шайх Абдулазиз МАНСУР - фатволар тўплами
Минг бир фатво
1-2-қисм
Мусаннифлар:
Шамсиддинхон БОБОХОН
Шайх Абдулазиз МАНСУР
«Ўзбекистон миллий эндиклопедияси» Давлат илмий нашриёти
Тошкент - 2005
Бизга ва минглаб шогирдларига фиқҳ ва фатво илмидан сабоқ берган устозларимиз муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ва Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг руҳи поклари ва порлоқ хотираларига бағишланади.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано ва бениҳоя шукрлар айтамизки, юртимиз мусулмонлари муқаддас ислом дини таълимоти билан мукаммал таниша бориш бахтига мушарраф бўлдилар. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири, ҳадиси шарифларнинг бир неча хил тўпламлари, фиқҳий китоблар, ахлоқ-одобга доир асарлар, тасаввуф ва унинг тариқатларига бағишланган буюк аждодларимизнинг адабий мерослари ўзбек тилига таржима қилинди. Ихлосманд халқимиз улардан тўла баҳраманд бўлиб келмоқда.
Лекин уларнинг кўпчилиги, айниқса ибодат ва мусулмончилик талабларини бажаришга кечроқ киришган кишилар таҳорат, намоз, рўза, закот, никоҳ, талоқ, тижорат, фоиз, ҳалолҳаром, гуноҳ-савобга ўхшаш кўпгина шаръий масалалар бўйича ҳамон мукаммал маълумотга эга эмасликларини билдиришда давом этмоқдалар. Улар қаерда озми-кўпми, диний маълумотга эга бўлган зотларни учратсалар, албатта, улардан мазкур мавзуларга доир бирор савол сўрамасдан қўймайдилар. Масала сўралган зот ишониш, пухта жавоб берган бўлса-ку, яхши. Аммо кўп ҳолларда асоссиз, нотўғри жавоб беришлар натижасида шариат кўрсатмалар халқимиз томонидан хато ва нуқсон билан бажариши, ўрталарида ихтилоф ва низолар пайдо бўлиши ҳам кузатилмоқда.
Шуларни назарда тутиб, энг сўнгги устозим — доктор Шамсиддинхон ибн Зиёвуддинхон ҳазратлари билан биргаликда ушбу фатволар тўпламини тасниф этишга киришган эдик. Лекин минг таассуфки, тўпламни ёзишга қаттиқ киришиб, ижод қилаётган қизғин бир паллада устоз ногоҳ боқий дунёга риҳлат қилдилар (Аллоҳ жойларини жаннотун-наимдан қилсин!) Мотамсаро кайфият ишнинг анча тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Кутилмаган жудолик устознинг барча яқинлари ва қариндошларини карахт ҳолатга солган эди. Лекин тақдири азал ва қазою қадарга таслим қилишдан ўзга чорамиз йўқ. Бу фоний дунёга ҳаммамиз ҳам омонат.
Бинобарин, яхши ниятлар билан бошлаган хайрли ишимизни охирига етказишга камина азму қарор қилдим. Шояд, бундан устоз руҳи ҳам шод бўлса. Бу хусусда устознинг маърифатпарвар оша аъзолари менга яқиндан ёрдам беришди ва беришмоқда. Устознинг бой кутубхонасидаги диний асарлардан ўзлари билан биргаликда олдин қандай фойдаланиб келган бўлсак, оила аъзоларининг каминага нисбатан ишонч ва эҳтиромлари туфайли ҳозир ҳам керакли манбалардан керагича фойдаланиб келмоқдаман. Бунинг учун уларга беҳад миннатдорчилик билдираман.
Last updated on 14/12/2020
Ming bir fatvo
Загрузил
Jhon Frias
Требуемая версия Android
Android 4.4+
Категория
Жаловаться
Минг бир фатво
2.0 by Sabr
25/05/2021