Use APKPure App
Get Биринчи тез ёрдам old version APK for Android
Birinchi mes ordam
Биринчи ёрдам - бахтсиз ҳодиса рўй берганда,
киши шикастланганда ёки тўсатдан касал бўлиб
қолганда унинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ёмон асорат
қолдирмаслик учун тиббий хизмат ходими етиб
келгунича ё уни даволаш муассасасига олиб боргунча
кўриладиган тез ва оддий тадбирлардир. Биринчи
ёрдам ўз-ўзига ёки бошқалар томонидан
кўрсатилиши мумкин. Шикастланган одам
жароҳатини ўзи боғлай олса, бирор сабабга кўра
кўнгли беҳузур бўлганда оғзига бармоғини тиқиб
қайт қилишга қуввати келса, ўз-ўзига биринчи ёрдам
кўрсатиш, ёрдам бошқа кишилар томонидан
кўрсатилса, ўзаро биринчи ёрдам кўрсатиш деб
аталади.
Кишининг ҳаёти хавф остида қолганда, масалан,
қон кетаётганда, заҳарланишда, одам сувга
чўкканда, шок ҳолатида, ток урган ва бошқа ҳолларда
дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш зарур бўлади.
Кейинги кўрсатиладиган тиббий ёрдам биринчи
ёрдамнинг қанчалик тўғри кўрсатилганига боғлиқ.
Масалан, еуяк очиқ синганда боғлов ва шина
(тахтакач)нинг тез ҳамда тўғри қўйилиши кўпинча
шок ва бошқа оғир касалликларнинг олдини олишга,
шикастланиб беҳуш ётган кишини ёнбоши билан
ётқизиш трахея ва бронхларга қусуқ массаси ҳамда
қон кетиб қолмаслигига ёрдам беради.
Биринчи ёрдам 3 хил тадбирлар гуруҳини ўз ичига
олади:
1. Ташқи шикастловчи омиллар (электр токи,
босиб қолган огир нарса ва бошқалар) таъсирини
дарҳол бартараф этиш ёки шикастланган кишини
ноқулай шароитдан холи қилиш (сувдан, ўт тушган
жойдан олиб чиқиш ва бошқалар);
2. Шикастланиш характерига қараб биринчи ёрдам
кўрсатиш (суяк чиқиши, суяк синиши, заҳарланиш,
ҳушдан кетиш, жароҳатланиш, куйиш ва бошқаларда);
3. Яқин атрофдаги касалхона, поликлиника,
фельдшерлик пункти, ҳатто дорихонага дарҳол
мурожаат қилиш.
Одам тўсатдан касал бўлиб қолганида, турли хил
бахтсиз ҳодисалар рўй берганида (масалан,
транспортда, ўт тушганида ва бошқалар) албатта
тез ёрдам машинасини чақириш зарур, чунки бундай
ҳолларда кишининг ҳаёти хавф остида турган бўлиши
мумкин. Ноилож қолган ҳоллардагина касал ёки
шикастланган кишини дуч келган транспортда
даволаш муассасасига олиб боришга тўғри келади.
Тиббий муассаса яқинроқ бўлса, шикастланган
кишини икки киши қўлга, стулга ўтқазиб ёки
замбилда кўтариб борса ҳам бўлади
Тўғри биринчи ёрдам кўрсатиш ўчун доим
тегишли билим ва малакани ошириб бориш лозим.
Ишхона, автомашина ва уйдаги аптечкада биринчи
ёрдам кўсатиш учун зарур бўлган ҳамма нарсалар
бўлиши зарур.
Last updated on Apr 18, 2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Được tải lên bởi
Jona Durants Suubi
Yêu cầu Android
Android 4.0+
Báo cáo
Биринчи тез ёрдам
5.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi
Apr 18, 2019